Ўзбекистондаги техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди

Ўзбекистондаги техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида барча жараёнлар рақамлаштирилиб, абитуриентлар ва талабаларга қулай шароитлар яратилмоқда.

Давлат тест марказининг махсус платформасидан кундузги, сиртқи, кечки ҳамда дуал таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган ва биринчи босқичга тавсия этилган техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилган.

Хабарда келтирилишича, энди ўқувчилар тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олиши мумкин. Бунинг учун вазирликнинг prof-kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани юклаб олиш талаб этилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда тўлов-шартномаларни олиш тўлиқ рақамлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди