Папуа — Янги Гвинеяда қабилалар ўртасидаги тўқнашувда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Папуа — Янги Гвинеядаги қабилалараро тўқнашувда 30 да ортиқ одам ўлдирилди, деб хабар беради The Guardian.

Foto: Global Look Press

Қайд этилишича, кулумата ва кубома қабилалари ўртасидаги можаро ўтган ой бошланган. Ўшанда футбол мухлислари ўртасидаги жанжалда кубома қабиласидан бўлган одам ҳалок бўлган, шундан кейин улар кулуматанинг батат ўсимликларини (картошка таъмли ширин илдизмевали ўсимлик) пайҳон қилган.

24 октябрь куни кулумата ҳукуматга шикоят қилмоқчи бўлган, бироқ йўлда улар кубома қабиласи аҳолсига дуч келган ва ўртада жанжал содир бўлган. Тўқнашув иштирокчилари қўлида пичоқ, найза ва темир хивичлар бўлган.

Можаро оқибатида 32 киши ҳалок бўлган, яна 15 киши бедарак йўқолган. Ҳодиса жойида маҳаллий полиция ходимлари ишламоқда.

Бундан олдин, Мисрда икки оила ўртасидаги қуролли тўқнашувда 10 киши ҳалок бўлгани, Қуддусдаги ал-Ақсо масжидида мусулмон ва яҳудийлар ўртасида яна тўқнашув бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео