Россияга келаётган хорижликлар «фильтрациядан» ўтказилиши тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирилди

Россия ҳудудига кираётган хориж фуқароларини «фильтрациядан» ўтказиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирилди.

Фото: Moscow Live

Ижтимоий тармоқларда Россия куч тузилмаларининг мамлакат ҳудудига вақтинча келувчи хориж фуқаролари билан ишлаш бўйича «Фильтрлаш-ёллаш» гуруҳларини яратиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги буйруғи нусхаси экани айтилаётган ҳужжат тарқалди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хориж фуқароларини, жумладан, ўзбекистонликларни ушбу маълумотга ишонмасликка ва фақат расмий манбалар тарқатаётган хабарлардан фойдаланишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароси Украинадаги урушга ёлланма аскар сифатида боргани айтилганди. Шунингдек, Россияда ўзбек диаспораси раҳбари ватандошларини Украинадаги урушга жалб қилаётгани хабар қилинганди. Ўз навбатида Бош прокуратура ҳам ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото