Самарқандда ИИБ ходимлари маҳбусни қийноққа солиб, унинг қовурғаларини синдирди

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Самарқандда фуқаро ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солингани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда 23 октябрь куни «Ички ишлар ходимлари калтаклаганми ёки ‘мотоциклдан йиқилган’ми?» сарлавҳали хабар тарқалди. Унда маҳбус А.Э.га нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан қийноқлар қўлланилиши оқибатида гумонланувчининг учта қовурғаси сингани ва тана қисмида жароҳат излари мавжудлиги айтилган.

Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Ҳусанов шу куннинг ўзида Самарқанд вилоятидаги 7-сон тергов ҳибсхонасига бориб, маҳбус А.Э. билан ҳоли тарзда учрашган.

Суҳбат давомида маҳбус А.Э. хабарда кўрсатилган ҳолатларни тасдиқлаб, унга нисбатан тан жароҳати етказилганини билдирган. Шунингдек, у ҳолат ўрганилиб, тегишли ходимларга нисбатан қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам кўрсатиши учун омбудсман номига мурожаат қилган.

Ўрганиш давомида маҳбуснинг тиббий ҳолатига оид маълумотлар ҳам олинган. Маҳбус А.Э.нинг мурожаати ва юқорида қайд этилган хабарлар юзасидан текширув ҳар томонлама, тўлиқ ва қонуний ўтказилиши бўйича омбудсман номидан Бош прокуратурага мурожаат қилинган.

Эслатиб ўтамиз, «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Президентининг «Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларига қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни тезкор бартараф этиш бўйича талабномаларни тегишли давлат органига тақдим қилиш ва қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этиш каби вазифалар юклатилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан жамоатчиликка батафсил маълумот тақдим этилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбус қийноққа солингани, Омбудсман қийноққа солиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида Хоразмга боргани, Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклагани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди