Шавкат Мирзиёев ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси бажарилишини тезлаштиришни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё—Европа Иттифоқи саммитидаги нутқида Европа Иттифоқини «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, бунда алоҳида эътиборни эко-инновациялар, энергия самарадор ва ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, «Smart-AKIS» Европа тармоғи ёрдамида «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратишга чақирган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Erasmus+ ва «Европа горизонти» дастурлари доирасида таълим бўйича Европанинг илғор методикаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш, қўшма фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказиш таклиф қилинган.

Ноябрь ойининг иккинчи ярмида Парижнинг Лувр музейида минтақа халқларининг маданиятига бағишланган йирик кўргазма ташкил этиш режалаштирилган. Бундай тадбирларни ҳар йили Европа давлатларининг пойтахтларида ва маданият марказларида ҳамкорликда ўтказиб бориш ташаббуси илгари сурилган.

Давлат раҳбари минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасидаги амалий ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлаган.

Афғонистонга кўмаклашиш масаласида бутун халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати ва ҳақиқий кўмаги зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси қабул қилинган вақтдан буён уч йил ўтган. Афсуски, пандемия сабабли кўпгина тадбирлар ва масалалар тўлиқ амалга оширилмай қолгани таъкидланган.

Шунингдек, шу муносабат билан Президент стратегиянинг бажарилишини жадаллаштириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида кўп томонлама дастурий ҳужжат — «Йўл харитаси»ни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилган.

Сўзининг якунида Ўзбекистон етакчиси мамлакатлар барқарор тараққиёти, равнақ ва фаровонлиги йўлида Марказий Осиё—Европа Иттифоқи форматидаги очиқ, тизимли ва сермаҳсул мулоқот тарафдори эканини таъкидлаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Остонага етиб боргани, Президентни мамлакат бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё—Европа Иттифоқи саммитидаги нутқ сўзлагани маълум қилинганди.

Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли