Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга бўлган амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги мажлисда иштирок этиб, нутқ сўзлаган. Минтақа мамлакатлари ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Саммит доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашув ҳам ўтказилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Остона халқаро аэропортида Президентни Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди кузатиб қўйган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Остонага етиб боргани, Президентни мамлакат бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олгани ҳақида хабар берилганди.

Хабар боши: Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди