Сирдарёда эркак 37 ёшли хотинини ғишт билан уриб ўлдирди

Сирдарё вилоятида 38 ёшли эркак турмуш ўртоғини ғишт билан уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Қайд этилишича, 18 октябрь куни Мирзаобод туманида яшовчи Ф.М. соат 21:00 ларда турмуш ўртоғи 37 ёшли А.М. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Эркак ҳовлида бўлган ғишт бўлаги билан рафиқасининг бош қисмига бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда аёл олган тан жароҳати туфайли Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган
ва шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Жабрланувчи қишлоқ врачлик пунктида катта ҳамшира лавозимида, эркак эса шу пунктда қоровул бўлиб ишлаган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гумонланувчи қўлга олинган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 28 ёшли аёл шаръий никоҳдаги эрини пичоқлаб ўлдиргани, Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлагани, Жиззахда 50 ёшли аёл эрини пичоқлаб ўлдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар15:02 | 8.12.22
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади