Сурхондарёда 9 килодан ортиқ гашишни олиб кетаётганлар ушланди — видео

Сурхондарёда ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, тезкор тадбирда Шўрчи ва Узун туманларида яшовчи уч нафар фуқаро кетаётган Lacetti русумли автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Текширув давомида муқаддам икки нафари судланган ушбу шахслар ёнида 670 грамм гашиш моддаси борлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбирнинг иккинчи босқичида Бойсун туманида «Дарбанд» йўл-патруль хизмати масканида уч нафар шахс кетаётган Nexia-2 автомобили тўхтатилган. Текширув давомида машинада 9 килограмм 410 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тожикистонлик наркокурьерлар томонидан мазкур гиёҳвандлик воситаси аслида Самарқанд вилоятида кутиб турган харидорларга етказилиши кераклиги маълум бўлган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳванд модданинг маълум қисмини қабул қилиб олган вақтида Самарқанд ва Андижон вилоятларида яшовчи уч фуқаро ушланган.

Шунингдек, Денов туманида яшовчи 51 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони текширувдан ўтказилганда, 964 грамм гашиш борлиги аниқланган.

Аввалроқ Андижонда 1 грамм гашишни сотишга уринган икки эркак ушлангани, Андижонда гашиш сотишга уринган икки эркак қўлга олингани, Фарғонада фуқаро уйининг ҳожатхонаси девори орасида гашиш сақлаб келгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди