Сурхондарёда собиқ раҳбар хизмат машинасини 15,5 млн сўмга сотиб юборди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ директори хизмат машинасини 15,5 миллион сўмга сотиб юборди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангор тумани бўлими томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, марказнинг собиқ директори А.Ю. ушбу марказнинг Gentra’сини сотиб юборгани аниқланган.

Шунингдек, у 2021 йилнинг 13 декабрь куни аукцион савдоси орқали сотиш мазмунидаги йиғилиш баённомасини тайёрлаб, аслида 98,2 миллион сўмлик автомобилни «С.С.» масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган аукцион савдоси орқали фуқаро Ж.Й.га 15,5 миллион сўмга сотилганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ «Бухоро нефть база» мансабдорлари 8,5 млрд сўмни талон-торож қилгани, Андижонда банк ходимлари 111 млн сўмни талон-торож қилгани аниқлангани, Тошкент вилоятида 2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани, Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик сув қувурлари ўзлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди