
Тошкент—Андижон ва Андижон—Тошкент йўналишидаги поездлар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди
Тошкент—Андижон ва Андижон—Тошкент йўналишидаги поездлар ҳаракати вақтинча бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Сергели» ва «Жалоир» станциялари оралиғидаги 10 километр 1 пикетдан 10 километр 4 пикетгача темир йўлни реабилитация ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Тошкент—Андижон йўналишидаги 64-сонли йўловчи поезд 2022 йил 28 октябрь куни соат 17:22 да ва Андижон—Тошкент йўналишидаги 63-сонли поезд ҳаракати 2022 йил 29-октабр, соат 7:00 да вақтинча бекор қилинади.
«Харид қилинган чипталар темир йўл кассаларида қайтариб олинади ҳамда чипта пуллари ҳеч қандай фоиз ушланмасдан, ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддат ичида қайтариб берилиши кафолатланади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, қўшимча маълумотни 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш тавсия этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасида поезд қатнови бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент–Нукус–Тошкент йўналишидаги авиақатнов бекор қилинганди.
