Тошкент ИИББ газли ичимликни беҳаё тарзда реклама қилган қизлар бўйича муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда газли ичимликни беҳаё тарзда реклама қилаётган қизлар тасвирланган видео тарқалган эди. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Бектемир туманида жойлашган савдо мажмуаси олдида ўтказилган «Дрифт шоу» тадбирида реклама фирмаларидан бири ичимлик сувининг рекламаси учун икки нафар қизни ёллаган. 1993 ва 1985 йилда туғилган қизлар тадбир давомида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиб, жамоат тартибини бузган.

Ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарилк тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмдаги реклама мониторида беҳаё видео намойиш қилган эркак судланганди. Шунингдек, Намангандаги тунги клубнинг беҳаё рекламасига муносабат билдирилганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди