Тошкентда эркак метро вагонига шубҳали қути ва рюкзакни қолдириб кетди

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналиши «Буюк Ипак йўли» метро станциясида қолдириб кетилган шубҳали рюкзак аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Қайд этилишича, 22 октябрь куни «Буюк Ипак йўли» метро станциясида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ходими томонидан электропоезд вагонида қолдириб кетилган рюкзак ва қутини аниқлаган.

Таъкидланишича, ушбу буюмлар ўриндиқ ёнида бўлган. Масъул ходим зудлик билан навбатчилик қисмига хабар берган. Рюкзак ва қутида портловчи қурилма бор-йўқлигини текшириш учун ҳодиса жойига ИИВ махсус гуруҳи жалб этилган.

Текширув вақтида қолдириб кетилган буюмлар ичидан портловчи қурилмалар топилмаган. Орадан 30 дақиқа ўтгач, метрополитен ходимига фуқаро мурожаат қилиб, вагонда рюкзак ва қутиси қолиб кетганини билдирган. Фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, далолатнома тузилган ва қолдириб кетилган буюмлар ўз эгасига қайтарилган.

Аввалроқ Тошкент метросида сумкасида бомба борлигини айтган қиз ҳибсга олингани тўғрисида хабар берилганди. Суднинг қарорига кўра, унга беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?
Янгиликлар18:37 | 30.11.22
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?