Тошкентдан Дубайга учган самолёт фавқулодда қўнишининг сабаби очиқланди

Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётида авариявий ҳолат юзага келгани, у фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берилганди. Uzbekistan Airports ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, авиакомпаниянинг Тошкент — Дубай йўналишида FZ-1942 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент вақти билан соат 07:37 да Эроннинг Шероз шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган.

Унга экипаж аъзоларидан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Шундан сўнг экипаж томонидан энг яқин аэропортга қўниш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мажбурий қўниш туфайли парвоз кечиктирилмоқда. Fly Dubai барча йўловчиларни озиқ-овқат ҳамда ичимлик сувлари билан таъминлаган. Ҳозирда самолёт Дубайга учишга ҳозирлик кўраётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистондан Қозоғистонга учиши режалаштирилган самолётлар йўналиши мажбуран ўзгартирилганди. Шунингдек, Миср ва Туркиядан 16 март куни учган самолётлар туман сабаб Тошкент аэропортига қўнолмагани хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди