Тошкент ва Бухоро вилоятларида 2,5 тоннага яқин сифатсиз гўшт савдосининг олди олинди

Тошкент вилояти Зангиота туманида 1 271,5 килограмм сифатсиз гўшт савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Т. яширин цех ташкил қилиб, санитария қоидаларига зид равишда турли хилдаги гўшт маҳсулотлари тайёрлаб сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Tадбир давомида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган жами 1 271,5 килограмм гўшт маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Бухоро вилояти Жондор туман бўлими томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар ходимлари билан ўтказилган ўрганиш давомида, фуқаро Ф.Ф. «Жондор туман ЭКО бозор» масулияти чекланган жамияти ҳудудида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 1 100 килограмм гўшт маҳсулотини муомалага киритиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекснинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Қашқадарёдан Тошкентга қарийб 500 килограмм ноқонуний гўшт олиб кетаётган «Cobalt» тўхтатиб қолинганди. Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган, бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаган.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди