AnorBank мутасаддилари томонидан банк фаолиятига оид матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тошкентда 25 октябрь куни AnorBank мутасаддилари томонидан банк фаолиятига оид матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда анжуманда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда мижозларнинг молиявий саводхонлиги, омонатлар, кредитлар, кэшбеклар ва банк фаолияти ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, банкнинг йиллик ўсиш суръатлари тақдим этилган. Бундан ташқари «Sof.uz» сайти билан кузатилаётган можаролар ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берилган.

«Қилаётган асосий ишларимиздан бири — кўрсатилаётган хизматларнинг инновацион бўлишини таъминлаш. Бу хизматлар мижозлар учун ҳам даромад келтирсин. Бунинг натижасида мижозда масъулият — тўлов интизоми ошади. Кредитларни ўз вақтида тўлаган мижозларга фоиз ставкасидан 10 фоизгача чегирмага қилинади.

Бундан ташқари, биз мижозларнинг молиявий саводхонлигини оширишни хоҳлаймиз. Яъни мижоз кўр кўрона қўл қўймасдан, ўқимасдан, банк маҳсулотини ўрганмасдан имзо қўймасин деган мақсадда мижозлар учун инновацион маҳсулот яратишни йўлга қўйдик», — дейди AnorBank  бошқарув раиси Шерзод Акрамов.

Таъкидланишича, AnorBank молиявий саводхонликни оширишда 7 та принцпни йўлга қўйган. Бу орқали мижозлар

  • Фавқулодда ҳолатларга тайёр бўлади;
  • Молиявий хизматлар бўйича мижоз ҳуқуқларини тушунади ва ҳимоя қила олади;
  • Кредитларга имкониятидан ортиқ тўловни амалга оширмайди;
  • Даромад ва харажатларини режалаштиради;
  • Молиявий маҳсулот ва хизматларни оқилона танлайди;
  • Шахсий молиявий ҳолатини назорат қилади;
  • Молиявий масалаларда тушунчага эга бўлади.

Банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Нажмитдиновга кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига чиқарилган карталар сони 147 мингни ташкил этган бўлса, 2022 йил 24 октябрь ҳолатига чиқарилган карталар сони 1 миллионга етган.

«Пластик карта биз учун банкимизга кириш эшиги. Яъни пластик картамизни олган фуқаролар бизнинг хизматларимиздан фойдаланишни бошлайди. Рақамларга қарайдиган бўлсак, бу рақамлар йил бошида 47 минг бўлган бўлса, 9 ой якунлари бўйича 990 мингдан зиёд, бугунги кунда эса бу кўрсаткич 1 миллионга етди.

Омонатлар бўйича ҳам ҳамма нарсани, жумладан, аҳоли қатлами ва имконият даражасини ҳисобга олган холда имтиёзлар яратганимиз учун омонатлар тез суръатларда ўсишига эришилди», — дейди Элёр Наджмитдинов.

Маълумотларга кўра, 3 миллиондан зиёд фойдаланувчи AnorBank мобил иловасини юклаб олган. Илова орқали ўтказилган транзакциялар сони 1,4 миллиондан зиёд ва суммаси 1 триллион сўмни ташкил этади.

Таъкидланишича, AnorBank Ўзбекистондаги илк рақамли банк сифатида 2 йилдан ошиқ вақт мобайнида Ўзбекистон молия бозорида фаолият юритиб келмоқда. Рақамли банк сифатида бошқа тижорат банклари, шунингдек, IT-банклар ва финтех компаниялар орасида биринчи бўлиб банк хизматларини тўлиқ рақамлаштирган: ҳусусан мижозларни идентификация қилиш, барча банк маҳсулотларини масофадан туриб олиш имкониятини яратган.

Статистикага кўра, икки йил ичида AnorBank:

  • хусусий банклар орасида активларнинг ўсиш кўрсаткичлари бўйича 2-ўринни (178 фоиз);
  • хусусий банклар орасида муомаладаги карталар сони бўйича 3-ўринни;
  • банк мобил иловасини юклаб олиш бўйича Ўзбекистонда энг юқори ўринлардан бирини эгаллаган.

Банк мобил иловаси Play Market иловалар порталида 4,7 баҳога эга бўлиб, банк мобил иловалари ичида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Матбуот анжуманида мутасаддилар «Sof.uz» сайти билан кузатилаётган можаролар ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

«’Sof.uz’ сайти судга бериш жараёнида. Чунки веб сайт ҳам бевосита юридик шахс ҳисобланади. Яъни унинг муассиси бор. Биз Ўзбекистон савдо саноат палатаси аъзоси ҳисобланамиз. Шунинг учун Савдо саноат палатасига белгиланган тартибда мурожаат киритдик. Банк манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга. Яқин кунларда медиация тўғрисида қонун асосида Савдо саноат палатаси томонидан тартибга кўра ташкиллаштирилиши кутилмоқда. Медиация натижаларига кўра, судга материал тақдим этилади», — дейди AnorBank юристи.

Эслатиб ўтамиз, «Sof.uz» 14 октябрь куни ўзининг Telegram каналига «Anorbank’нинг ‘молиявий фокуслари’ мижозларни нега ғазаблантирди?» номли видеоролик жойлаштирган.

Anorbank Видеороликда камчиликларга йўл қўйилгани, жумладан, журналистик текширув бир ёқлама олиб борилгани, журналист Anorbank номига билдирилган айбловлар бўйича банкдан расмий тушунтириш олмагани, валюта операцияларини тартибга солувчи ҳамда жиноий даромаддан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва миллий қонунчилик талаблари инобатга олинмагани, бир вилоят аҳолисини бошқа вилоят аҳолисига нисбатан адоватини қўзғатиш оҳанги мавжуд фикрлари билдирилгани, кўрсатув бевосита конструктив диалог шаклида эмас, банк обрўсига путур етказишга қаратилганини айтди. Шундан сўнг, Anorbank АОКАдан банк фаолиятига оид асоссиз хабарларни ўрганишни сўради. Банк ўз акциядорлари ҳамда ходимлари обрўсига ва жамоатчилик фикрига эҳтиёткорона муносабатда бўлиб келиши таъкидлаган.

Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли