АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда — ОАВ

АҚШ Украинага 275 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда администрациядаги манбаларига таяниб, Associated Press агентлиги хабар берди.

Фото: AP Photo

Қайд этилишича, янги пакет ҳақида 28 октябрь куни расман эълон қилинади. Шу билан бирга, унинг ичидан йирик қуролланиш ёрдамлари ўрин олмаслиги тахмин қилинмоқда. АҚШ асосий эътиборни Украинадаги мавжуд қуролларга, хусусан, HIMARS артиллерия ракета тизимларига ўқ-дорилар етказиб бериш ниятида.

Аввалроқ АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 725 миллион доллар ажратиши, Украина мудофаа вазири Германияни мамлакатга қурол етказиб беришни блоклашда айблагани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро бериши маълум қилинганди. Бир неча кун олдин эса Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 2 млрд еврогача ошириши айтилган эди.

Маълумот учун, Россия томонидан ҳарбий операция бошланганидан бери АҚШ томонидан Украинага кўрсатилган ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми 17,5 миллиард доллардан ошган. АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин аввалроқ кўрстилган ёрдам 16,8 миллиард долларга етганини маълум қилганди. АҚШ мудофаа вазири Жанет Еллен 11 октябрь куни Вашингтон яқин ҳафталарда Киевга 4,5 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишни режалаштираётганини айтганди.

Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди