Байден Путиннинг ядровий қуролдан фойдаланиш борасидаги баёнотига изоҳ берди

АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путиннинг Россия Украинага қарши ядровий қуролдан фойдаланиш ниятида эмаслигини айтган гапларига изоҳ берди.

«Агарда у бу ишни қилмоқчи бўлмаса, нима сабабдан бу ҳақда гапиришни давом эттирмоқда? Нима сабабдан тактик ядровий қуролдан фойдаланиш имконияти ҳақида гапиряпти? Унинг вазиятга ёндашуви жуда хавфли», — дейди Байден.

АҚШ президенти, шунингдек, Путин «Украинадан чиқиб кетиб, буларнинг барчасига якун ясаши мумкинлигини» айтган.

Владимир Путин 27 октябрь куни «Валдай» мунозара клуби йиғилишида Украинага ядровий зарба бериш Россияга «керак эмаслигини» маълум қилган. «Ҳеч қандай маъно йўқ — на сиёсий, на ҳарбий», — деган Россия президенти.

Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага нисбатан ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигига оид саволларга жавоб қайтарар экан, «Доктринани ўқинглар. У ерга ҳаммаси ёзилган» деган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен эса SBC телеканали Вашингтон Россия ядровий қуролдан фойдаланиши эҳтимоли юзасидан режа ишлаб чиққанини айтган эди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади