Байден Путиннинг ядровий қуролдан фойдаланиш борасидаги баёнотига изоҳ берди
АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путиннинг Россия Украинага қарши ядровий қуролдан фойдаланиш ниятида эмаслигини айтган гапларига изоҳ берди.
«Агарда у бу ишни қилмоқчи бўлмаса, нима сабабдан бу ҳақда гапиришни давом эттирмоқда? Нима сабабдан тактик ядровий қуролдан фойдаланиш имконияти ҳақида гапиряпти? Унинг вазиятга ёндашуви жуда хавфли», — дейди Байден.
АҚШ президенти, шунингдек, Путин «Украинадан чиқиб кетиб, буларнинг барчасига якун ясаши мумкинлигини» айтган.
Владимир Путин 27 октябрь куни «Валдай» мунозара клуби йиғилишида Украинага ядровий зарба бериш Россияга «керак эмаслигини» маълум қилган. «Ҳеч қандай маъно йўқ — на сиёсий, на ҳарбий», — деган Россия президенти.
Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага нисбатан ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигига оид саволларга жавоб қайтарар экан, «Доктринани ўқинглар. У ерга ҳаммаси ёзилган» деган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен эса SBC телеканали Вашингтон Россия ядровий қуролдан фойдаланиши эҳтимоли юзасидан режа ишлаб чиққанини айтган эди.