Европа Кенгаши раҳбари Ўзбекистонга келди

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель 27-октябрь куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского небо» канали хабар берди.

«Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель бошчилигидаги делегация самолёти келиб қўнди. Экипаж Нур-Султон халқаро аэропортида чартер рейсни амалга оширган», дейилади хабада.

Шарль Мишель Қозоғистон президенти таклифига биноан Остонада 26—27-октябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этганди. Учрашув тугагач Ўзбекистонга йўл олиши айтилганди.

28-октябрда у Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади. Олий мартабали меҳмон Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрда Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилганди. Ўшанда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади