Гвинея-Бисау президенти Зеленскийга Путин музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Гвинея-Бисау президенти Умару Сикоку Эмбало Владимир Путин Украина етакчиси Зеленский билан музожара ўтказишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Эмбало Зеленский билан ўтказилган қўшма брифингда маълум қилган.

Фото: Reuters

«Кеча Россияда бўлиб, президент Путин билан учрашдим ва у сиз билан гаплашишим учун хабар юборди… У президент Зеленский билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини айди», — дейди Гвинея-Бисау етакчиси.

Путиннинг таклифига изоҳ берган Зеленский Россия Украинага ҳужумда ҳозиргача 400 та Эрон дронларидан фойдаланганини маълум қилган. «Бу жаноб президент айтган диалог. Сўзлар ўрнига мана сенга 400 ракета», — дея қўшимча қилади у.

Музокараларни қайта тиклашдан олдин Зеленский Россияга Украина инфратузилмаларини ўққа тутишни, Қора денгиздаги Украина портларини блокламасликни ва ядровий қурол билан таҳдид қилмасликни таклиф қилган.

«Россия томонидан келаётган сигналларга тўхталадиган бўлсак, жаноб президент Россия кўприклар қуришни хоҳлаётганини айтди. Мен бирор мамлакат ўртасида кўприк бўлиши учун инфратузилмани портлатмаслик кераклигини билдирдим. Балки шунда, эҳтимол, келажакда бирор нарса ҳақида гапириш мумкин бўлар. Ким билан гаплашиш — бу иккинчи масала. Россия айтган яна бир масала — муносабатларни йўлга қўйиш… Келинглар, Қора денгизни блокламасликдан бошлаймиз. Учинчидан: ҳамма ядровий хавфдан қўрқмоқда, мазкур риториканинг барчаси Россия томонидан билдириляпти», — дея таъкидлайди Зеленский.

Зеленский Путиннинг ташаббуси маҳаллий рус ҳамда Россия билан алоқаларини узмаган мамлакатлар аудиториясига қаратилган «режалаштирилган риторика» эканини айтган. «Бирор диалог гапиришдан олдин бир мамлакат бошқасини, унинг ҳудудий яхлитлигини, суверенитети, чегараларини ҳурмат қилиши керак. Ҳозирча буларнинг ҳеч бири йўқ», — деган Украина етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, октябрь бошларида Украина Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан расман бош тортганди. 26 октябрь куни Рим папаси Франциск Россия—Украина можаросини ҳал этиш учун Ватиканда Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирган эди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди