Истанбулдаги саноат зонасида портлаш юз берди

Истанбулдаги саноат зонасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Haber нашри маълумот берди.

Фото: Haber

Қайд этилишича, 28 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да шаҳарнинг Бешекшеҳир туманидаги Esenler саноат зонасида автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилаётган жойда портлаш содир бўлган. Воқеа жойида бўлган бир нафар ходим ҳалок бўлган, яна уч киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Маълумотларга кўра, ҳодисага кислород баллонларининг портлаши сабаб бўлган. Полиция воқеа жойида баллонларнинг қайта портлаши эҳтимоли борлиги боис, одамларни ҳудуддан бошқа ерга олиб кетган. Портлаш содир бўлган ерда ўт ўчирувчилар ва полиция гуруҳлари фаолият олиб бораётгани хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги кўмир шахтасида портлаш юз берганди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 кишига етганди. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Туркия президентига кўмир конидаги портлаш муносабати билан таъзия билдирганди. Портлаш бўйича айбдор деб гумон қилинган 25 киши ҳибсга олингани айтилганди.

Шунингдек, Истанбулдаги турар жой биносида содир бўлган портлашда уч киши ҳалок бўлганди. Ҳалок бўлганлар орасида икки Ўзбекистон фуқароси бўлгани, яна бир нафари касалхонага ётқизилгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди