Ногиронлар аравачасидаги модель, қонга беланган мақбара, ярим тонналик қовоқ — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Россия қирувчи самолёти Украинанинг Донетск вилояти Шахтёрск шаҳарчасида ўққа тутилганидан сўнг, темир йўл кесишмаси устида учиб ўтмоқда.

Фото: Reuters

Украиналик ҳарбий хизматчи Николаев вилоятидаги фронт чизиғи позициясига қарамоқда.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Бали оролида G20 саммитига тайёргарлик кўриш мақсадида хавфсизлик бўйича машғулотларда қатнашаётган ҳарбийлар.

Фото: AFP/Getty Images

Шарқий Ливан чегарасидаги Арсал шаҳрида суриялик қочқин бола оиласи билан машина ичида ўтирибди.

Фото: AP Photo

Жанубий Кореядаги антитеррор машғулотларида қатнашаётган аскар.

Фото: AFP/Getty Images

1997 йилда Парижда Уэлс маликаси Диана ҳалок бўлган автоҳалокат содир бўлган жой яқинида Netflix’нинг «Тож» янги сериалини суратга олиш жараёни.

Фото: GC Images

Эроннинг Шероз шаҳридаги мақбарада содир бўлган отишмадан сўнг мақбарани тозалаётган одамлар.

Фото: AFP/Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтондаги Оқ уй давлат ошхонасида Мудофаа вазирлиги раҳбарлари билан учрашув ўтказмоқда.

Фото: Reuters

Суриянинг Идлиб ҳудудида Асад режимига қарши бомбардимон ўтказилганида иккала қўлидан айрилган аскар шаҳар шимолидаги лагерда протез берилишини кутмоқда.

Фото: Anadolu агентлиги/Getty Images

Ганада балиқ заҳиралари камайиб бораётгани сабабли, қирғоқда балиқ ўрнига тўрига денгиз ўтлари илинган балиқчи.

Фото: Rex/Shutterstock

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия ҳудудида Аннкут Пужа маросимида сочилган гуручларни тутиб олишга уринаётган аёллар.

Фото: Rex/Shutterstock

АҚШнинг Флорида штатидаги Fantasy Fest уй ҳайвонлари маскарадида қатнашаётган ит.

Фото: AP Photo

Шотландия ўрмонларидаги қизил кийик.

Фото: The Guardian

Шотландиянинг Гарри дарёси устидаги кўприкдан ўтаётган одамлар. Атрофда эса куз!

Фото: Reuters

Британиялик сузувчи иқлим ўзгариши маржон рифларига қандай таъсир қилишини таъкидлаш учун Қизил денгизда сузмоқда.

Фото: The Guardian

АҚШнинг Ғарбий Виржиния ҳудудида 490 килограммли қовоқни ташишга ёрдам бераётган кўнгиллилар.

Фото: AP Photo

Модель Мексиканинг Мехико шаҳрида ногиронлар дуч келадиган тўсиқларни қабул қилиш ва олиб ташлашга ёрдам бериш учун хилма-хиллик ва инклюзияни тарғиб қилувчи подиум шоуси пайтида мексикалик дизайнер томонидан яратилган асарни тақдим этмоқда.

Фото: Reuters

Сиднейдаги опера театрида «Оққуш кўли» репетициясида чиқиш қилаётган украиналик балериналар.

Фото: WireImage

Қизғалдоқлар очилган гулзорда 98 ёшли уруш фахрийси билан сайр қилаётган қизалоқ.

Фото: PA

Голландиялик крикетчи Бас де Лиде Ҳиндистон ва Голландия ўртасидаги Т20 Жаҳон кубоги крикет ўйинида

Фото: AP Photo
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди