Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, нархлар 19 октябрь ҳолати бўйича тақдим қилинган. Картошканинг 1 килограмми 2500—6000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:

  • суюякли мол гўшти (1 килограмм) — 49 500—78 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 58 000—91 000 сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 2500—6000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 1800—5000 сўм (+200);
  • сабзи (1 килограмм) — 1500—5000 сўм;
  • тухум (10 дона) — 9000—16 000 сўм (+1 000);
  • гуруч (1 килограмм) — 5000—26 000 сўм (+1 000);
  • ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 16 500—30 000 сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 12 000—17 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган. Қўмитанинг 21 октябрь маълумотлари билан таққослаганда, бир ҳафта ичида тухум ва гуруч нархи 1 000 сўмга,  қимматлашган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Қарор билан қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга маблағлар ажратилади.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди