Ўзбекистон ва Қозоғистон гўшт етказиб беришни соддалаштиришга келишиб олди

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Остона шаҳрида Қозоғистон ҳукумат аъзолари, асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Қайд этилишича, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Қозоғистон томони икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мунтазам мулоқотларнинг ишинчли хусусиятини, бу икки давлат ўртасидаги барча даражадаги икки томонлама стратегик муносабатлар учун мустаҳкам пойдевор эканини таъкидлаган. Суҳбат чоғида ўзаро шерикликнинг барча йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга содиқлик билдирилган.

Шунингдек, Халқаро саноат кооперацияси марказини (ХСКМ) ташкил этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини, жумладан, Қозоғистонга юқори даражадаги ташриф якунлари бўйича «Йўл харитаси» билан тасдиқланган умумий қиймати 3,3 миллиард долларлик 34 та лойиҳа ва 37 та янги 2,5 миллиард долларлик лойиҳа амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш ва келгусида ҳаётга жорий қилиш, шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳаларини ХСКМ ҳудудида жойлаштириш юзасидан ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилган.

Бош вазир ўринбосари — савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин билан суҳбатда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, трансчегаравий ва минтақавий транспорт-логистика йўлакларини кенгайтириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилган. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Қозоғистондаги давлат харидларида иштирок этиши, шунингдек, икки мамлакат экспортёрлари томонидан гўшт ва гўшт маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни соддалаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни қабул қилиш бўйича келишувга эришилган.

Учрашувлар якунида муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббусларни жадал амалга ошириш доирасида масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилган, шу билан бирга бу йилги Ҳудудлар форуми ҳамда Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишнинг барча ташкилий масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Ўзбекистон ва Покистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланган эди. Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш имконияти борлигини таъкидлаб, Трансафғон темир йўлини янада ривожлантиришга келишиб олганди. Шу ойнинг ўзида Покистондан 40 минг долларлик гўштнинг биринчи партияси Тошкентга олиб келинган эди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди