Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Венгрия авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар ташкил этилди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар чоғида икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш, тайинланган авиакомпанияларга парвозларни амалга ошириш учун тегишли ҳуқуқларни бериш ҳамда Ҳаво қатнови тўғрисида ҳукуматлараро битим лойиҳасининг якуний матнини келишиш масалалари муҳокама қилинган.

Музокаралар якунига кўра тегишли баённома имзоланган ва битим лойиҳасининг якуний матни келишилган. Томонлар мазкур Битим имзоланишини тезлаштириш бўйича тегишли ишларни амалга оширишга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь бошларида Шавкат Мирзиёев Венгрия президенти билан учрашув ўтказганди. Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон—Венгрия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Венгрия товар айирбошлашни 500 миллион долларга етказиши айтилганди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди