Ўзбекистонда 2022 йил бошидан бери 18 нафар россияликка фуқаролик берилди

Ўзбекистонда 2022 йил бошидан бери мамлакатга кириб келган 18 нафар Россия фуқаросига Ўзбекистон фуқаролиги расмийлаштирилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғига таяниб, УзА хабар берди.

Фото: Anadolu агентлиги

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида асосан Тошкент шаҳри ва мамлакатнинг туристик аҳамиятга эга бўлган йирик шаҳарларига келувчилар сони кўпайган. Тегишли ташкилотлар томонидан ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка кўра, чет эл фуқароларини «my.gov.uz» портали орқали турган жойи бўйича вақтинчалик рўйхатга олишнинг электрон тартиби жорий қилинган.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 9 ойи давомида 1646 нафар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий рўйхатга олинган бўлса, 2022 йилнинг мос даврида 1821 нафар шундай тоифадаги шахслар рўйхатдан ўтказилган. Уларга чет эл фуқаролари учун мўлжалланган яшаш гувоҳномаси — ID-карталар расмийлаштириб берилган.

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 318 156 нафар Россия фуқароси Ўзбекистонга келган. Уларнинг 210 минг 902 нафарини эркаклар, 107 минг 254 нафарини аёллар, ёшга боғлиқ равишда 109 минг 417 нафарини 18 ёшдан 30 ёш оралиғигача бўлганлар, 117 минг 625 нафарини 30 ёшдан 55 ёшгача бўлганлар, 73 минг 858 нафари 55 ёшдан юқори бўлганлар ташкил этади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, Республика миллий манфаатларидан келиб чиқиб, Президент томонидан чет давлатларнинг фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қонунда белгиланган талаблар (чет давлат фуқаролигидан воз кечиши, республика ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида 5 йил муқим яшаши, қонуний тирикчилик манбаига эга бўлиши, давлат тилини лозим даражада билиши) қўлланилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериши мумкинлиги белгиланган.

Ҳозирга қадар 18 нафар Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган. Бошқарма мутасаддисининг айтишича, Ўзбекистонга кириб келаётган Россия фуқароларининг аксарияти доимий яшаш ёки Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиш учун эмас, вақтинчалик яшаш мақсадида келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга келаётган россияликлар бўйича баёнот берганди. Шунингдек, Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, Россия фуқароларининг кўчиб келиши фонида сентябрь ойи охирида Москвадан Тошкентга учадиган рейсларга чипталар тугаб қолганди. Тошкент шаҳрида эса турар жой ижараси нархи кескин кўтарилганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди