Ўзбекистонда атмосферага чиқарилаётган зарарли газларнинг 58 фоизи автомобиллар ҳисобига тўғри келмоқда

Ўзбекистон бўйича атмосфера ҳавосига жами зарарли ташламаларнинг 58 фоизи (1,4 миллион тонна) автотранспорт воситалари улушига тўғри келади. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ва «Ўзгидромет» иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 93 фоизни (397 минг тонна) ташкил этмоқда.

Ҳозирда янги автотранспорт воситаларининг фақатгина «Евро-4» ва ундан юқори экологик тоифаларга жавоб берадиган моделларини импорт қилиш тартиби жорий этилган. Айни пайтда аввал фойдаланишда бўлган транспорт воситаларини импорт қилишда ҳам уларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш бўйича миллий стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, мамлакатда 9 ой давомида 648 та субъектда давлат экологик назорат тадбирлари ўтказилиб, атроф-муҳитни меъёридан ортиқ ифлослантирганлик учун 49,5 миллиард сўм миқдорида компенсация тўловлари белгиланган. Шундан, атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун 9,5 миллиард сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳамда қонунбузилиши холатлари юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 411 миллион сўм жарималар тайинланган.

Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг ўзида 60 дан ортиқ субъектларда экологик назорат тадбирлари ўтказилиб, атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 13,5 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тўловлари, шу жумладан, атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун 2 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тўловлари белгиланган.

Шу билан бирга, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи 22 та корхона фаолиятини тўхтатиш бўйича суд органларига тегишли ҳужжатлар киритилиб, шундан бугунги кунгача 15 та корхона фаолияти экологик талаблар тўлиқ бажарилгунга қадар тўхтатилган.

Аввалроқ Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари орасида бешинчи ўринда қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди