Ўзбекистонда аёл судьялар ассоциацияси ташкил этилиши мумкин

Тошкентда «Қирғизистон мисолида аёл судьялар ассоциациясини ташкил қилиш ва унинг фаолияти бўйича халқаро тажриба билан танишиш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва East West Management Institute ННТ (АҚШ) ҳамкорлигидаги «Суд тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова, Қирғизистон аёл судьялар ассоциацияси раҳбари Чинара Айдарбекова ҳамда мамлакатда фаолият юритаётган аёл судьялар иштирок этди.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Давра суҳбати суд тизимида гендер тенгликни яхшилаш мақсадида Ўзбекистонда аёл судьялар учун алоҳида ассоциация ташкил қилишда хорижий тажрибани ўрганишга бағишланган.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда беш нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилгани, мамлакатда судьяга совға бериш мумкин эмаслиги тўғрисидаги низом ишлаб чиқилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди