Ўзбекистонда тўққиз ойда қурилиш ишлари учун қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг тўққиз ойи мобайнида қурилиш ишларига қанча маблағ сарфлангани очиқланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 94,1 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 6,3 фоизга ошган.

Таъкидлаш керакки, жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудлар кесими бўйича энг кўп улуш Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади — 24,7 фоиз. Ундан кейинги ўринни Тошкент (9 фоиз) ва Самарқанд (6,7 фоиз) вилоятлари эгаллаган. Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 4,1 фоиз;
  • Андижон вилояти — 5,2 фоиз;
  • Бухоро вилояти — 6,5 фоиз;
  • Жиззах вилояти — 2,7 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти — 5,8 фоиз;
  • Навоий вилояти — 4,6 фоиз;
  • Наманган вилояти — 5,0 фоиз;
  • Самарқанд вилояти — 6,7 фоиз;
  • Сурхондарё вилояти — 5,1 фоиз;
  • Сирдарё вилояти — 2,2 фоиз;
  • Тошкент вилояти — 9,0 фоиз;
  • Фарғона вилояти — 6,6 фоиз;
  • Хоразм вилояти — 3,8 фоиз;
  • Тошкент шаҳри — 24,7 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар сони маълум қилинган. Шунингдек, январь–апрель ойларида бажарилган қурилиш ишлари бўйича маълумот берилган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди