Ўзбекистондаги санитария қоидаларини бузган 300 га яқин болалар ва ўсмирлар муассасаларининг фаолияти тўхтатилди

Болалар ва ўсмирлар муассасаларида санитария қоидаларини бузган 6499 нафар ишчи-ходим ишдан четлаштирилди, 274 та муассаса фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган даври давомида болалар ва ўсмирлар муассасаларида санитария қоидаларига риоя қилиниши юзасидан жами 10 818 та режали текшириш ўтказилган.

Текширишлар давомида болалар ва ўсмирлар таълим-тарбия ташкилотларида жами кимёвий таҳлиллар учун 120 038 та намунадан 4925 таси, бактериологик таҳлиллар учун 121 113 та олинган намунадан эса 10 341 таси талабга жавоб бермаган.

Шунингдек, болалар ва ўсмирлар муассасаларида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 274 та муассасасининг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган, 6499 нафар ишчи-ходим ишдан вақтича четлаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «санитария инқилоби» амалга оширилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда санитария-эпидемиология соҳасига 200 млн доллар ажратилиши ҳақида хабар берилганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди