Ўзбекистонга 9 ойда қанча Россия фуқароси кириб келгани маълум қилинди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси мамлакатга қанча Россия фуқароси кириб келганини маълум қилди, деб хабар беради ЎзА.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонга жами 318 156 нафар Россия фуқароси келган.

Уларнинг 210 минг 902 нафарини эркаклар, 107 минг 254 нафарини аёллар ташкил қилади.

Россия Президенти администрациясидаги манбага кўра, қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин сентябрь охирларида мамлакатни 261 минг эркак тарк этган. Қозоғистон президенти россияликларнинг мамлакатга «оқиб келаётгани» ҳақида гапирганди.

Аввалроқ Иқтисодчи Отабек Бакиров россиялик мутахассисларнинг Ўзбекистонга кириб келишидан қайси соҳалар ютаётгани тўғрисида маълумот берган эди. Унинг сўзларига кўра, урушдан аввал ўртадан юқори бўлган сегментдаги профессионал мутахассисларни Ўзбекистонга жалб қилиш Қозоғистонга жалб қилишдан кўра 2-2,5 баробар қимматроқ бўлган. Яъни улар Ўзбекистонга келиш учун ҳамма вақт Қозоғистонга боришдан кўра кўпроқ нарх сўраб келган.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди