Ўзбекистоннинг 9 ойдаги МДҲ давлатлари билан савдо ҳажми эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-сентябрь ойларида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар билан савдо ҳажми эълон қилинди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар берди.

Фото: «Review.uz»

Маълум қилинишича, республлика ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисмидан кўпроғи ёки 38,8 фоизи МДҲ давлатлари улушига тўғри келади. 2022 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 фоизга камайди, бошқа хорижий давлатлар улуши эса мос равишда 0,1 фоизга ошиб, 61,2 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-сентябрь ойлари ҳолатига кўра 27,5 фоизга ўсиб, 14,0 миллиард долларни ташкил этди. Шундан экспорт 46,1 фоизга ўсиб, 5,5 миллиард доллар, импорт эса 17,6 фоизга ўсиб, 8,4 миллиард доллар қийматида қайд этилди.

МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия (46,9 фоиз), Қозоғистон (23,4 фоиз) ҳамда Қирғизистон (6,2 фоиз) билан қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 36 миллиард доллардан ошганди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини беш йилда 10 миллиард доллага етказиши хабар берилганди. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин миллий валюталарда савдо айланмаси МДҲ давлатларининг сувиренитетини мустаҳкамлаши ҳақида айтганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди