Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида аҳоли даромадлари юқорилиги маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари бўйича аҳолининг умумий даромадларига оид маълумотлар билан бўлишди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмида Тошкент шаҳрида (26 миллион 905,4 минг сўм) ҳамда Навоий (20 миллион 148,6 минг сўм), Бухоро (15 миллион 511,7 минг сўм), Хоразм (14 миллион 193,8 минг сўм) ва Тошкент (13 миллион 284,3 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилгани кузатилган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмининг энг қуйи кўрсаткичлари Қорақалпоғистонда (9 миллион 347,8 минг сўм), Фарғона (9 миллион 720,7 минг сўм), Наманган (10 миллион 87,7 минг сўм), Жиззах (10 миллион 575,1 минг сўм) вилоятларида қайд этилган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига ҳамда 2021 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига кўра аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши 108,4 фоизни ташкил этган.

Аҳоли умумий даромадларини ҳисоблаш — Миллий ҳисоблар тизимининг халқаро статистика стандартларига, Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларига, Ўзбекистон қонун ҳужжатларига асосланган Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган методик қўлланма асосида амалга оширилади. 2022 йилнинг январь-центабр ҳолатига кўра, аҳолининг умумий даромадлари 454,9 триллион сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда инфляция даражаси икки йилда кескин пасайгани маьлум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда июль ойи учун инфляция даражаси эълон қилинганди ва Ўзбекистонда 2025 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМ 2500 долларга етказилиши айтилганди.

Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди