«Путиннинг урушда ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз» — НАТО бош котиби

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Владимир Путиннинг Украина устидан ғалаба қозонишига йўл қўя олмаслигини маълум қилди. Чунки бу дунёдаги барча авторитар раҳбарларга сигнал бўлади.

«Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Президент Путин ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз. Чунки бу каби ҳолатда Путин ўз мақсадига ҳарбий кучлар билан эришиш мумкин деган қарорга келади. Ва бу дарс нафақат у, балки дунёдаги барча авторитар етакчилар томонидан ўзлаштирилади», — дейди Столтенберг.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, урушларнинг аксарияти музокаралар столида якунланади. Шу боис Украина урушни ўз шартлари бўйича тугатиши учун НАТО унга барча зарурий ҳарбий ёрдамни кўрсатишни давом эттиради.

Столтенберг украиналиклар эришган ҳарбий муваффақиятларга ҳам эътибор қаратган. Унинг айтишича, Россия армиясининг Украина шаҳарларига тартибсиз зарбалари Путин жанг майдонида мағлубиятга учраётганини англатади. НАТО бош котиби Россия президентининг «хавфли ядровий риторика»сини таъкидлаб, яна бир бор альянс Украина «ифлос бомба»ни қўллашга тайёрланаётгани тўғрисидаги Россиянинг айбловини мутлақо рад этган.

Аввалроқ Ғарб Украинани ўнлаб йиллар қўллаб-қувватлаш ниятида экани маълум қилинганди. Германия канцлери Олаф Шольц ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ғарб давлатларини Украинани қайта тиклаш учун «Маршалл режаси» муқобилини ишлаб чиқишга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, Октябрь бошларида Владимир Зеленский НАТО «ядровий ҳужумни кутмасдан» Россияга зарба бериш кераклигини таъкидлаганди. Шунингдек, НАТО бош котиби Украина билан урушда Россиянинг ғалабасига йўл қўйиб бўлмаслигини айтганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди