Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқаролар махсус планшетлар орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш махсус планшетлар орқали электрон шаклда амалга оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ҳукуматнинг тегишли қарори билан Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларни вақтича турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янада соддалаштирилади.

Унга кўра, 2022 йилнинг 1 ноябридан 2023 йилнинг 1 сентябрига қадар Тошкент шаҳри ва вилоятида махсус планшетлар ёрдамида вақтинча турган жойни электрон рўйхатга олиш тартиби тажриба-синов тариқасида йўлга қўйилади.

Фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича мулкдорнинг аризасида ёки солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.

Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар келган кунидан бошлаб 15 кун муддатда ўз хоҳишига кўра, қулай манзилдаги профилактика инспекторларига, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, давлат хизматлари марказига ёки ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда уй сотиб олиш ва рўйхатга қўйиш тартиби янада соддалаштирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бошланганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото