Тошкентда бош ҳисобчи тадбиркорнинг 500 млн сўмдан ортиқ пулини талон-торож қилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида бош ҳисобчи тадбиркорнинг 506,7 миллион сўмини ўзлаштиргани аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда фуқаро В.Э. «Б.C.» «Эв.» ва «Б.Ф.» МЧЖларда ўриндошлик асосида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келиб, ушбу корхоналар раҳбари ва таъсисчисининг рухсатисиз жами 506,7 миллион сўмини иш ҳақи ва моддий ёрдам сифатида ўзининг пластик картасига ўтказиш орқали талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 60,5 миллиард сўмни талон-торож қилишда айбланаётгани, Наманганда қарийб 2 миллиард сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани, Самарқанд ва Жиззахда қарийб 3 миллиард сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Медиа, Янгиликлар14:51 | 27.11.22
Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди