Тошкентда Европа Иттифоқи делегациясининг янги офиси очилди

Тошкентда Европа Иттифоқи делегациясининг янги офиси очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, 28 октябрь куни Тошкентда ЕИ делегациясининг Ўзбекистондаги офиси очилиши маросимида иштирок этган Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель давлат раҳбари билан самарали ва конструктив музокара бўлиб ўтганини таъкидлаган.

«Биз инсон ҳуқуқлари масаласини муҳокама қилдик, Ўзбекистон Президенти қонун устуворлигини мустаҳкамлашга доир саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканини билдирди», — деган Ш.Мишель.

Шунингдек, муносабатларни янада чуқурлаштириш, тез орада кенг кўламли шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга келишиб олингани маълум қилинган.

Ўзбекистонда ноябрь ойида яна бир муҳим анжуман, ўзаро боғлиқлик бўйича “Барқарор тараққиёт учун «Глобал дарвоза» конференцияси бўлиб ўтиши таъкидланган.

Европа кенгаши президенти таъкидлашича, мулоқот давомида Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш ва Украинадаги низонинг салбий таъсири тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Тадбир якунида Ш.Мишель Тошкентдаги ЕИ делегацияси икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Президенти билан учрашувда эришилган келишувларни амалга оширишда муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаган.

Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Самарқанд шаҳрининг тарихий-меъморий обидалари билан танишган. Жумладан, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Амир Темур мақбараси ва Регистон майдонини томоша қилган. Яқинда очилган «Буюк ипак йўли» халқаро туристик марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуасида бўлган. Шу билан Европа кенгаши президенти Шарль Мишелнинг мамлакатимизга ташрифи якунланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель билан тор доирада учрашув ўтказгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Шарль Мишель Қозоғистон президенти таклифига биноан Остонада 26—27-октябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этганди. Учрашув тугагач Ўзбекистонга йўл олиши айтилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди