Тошкентда истеъмолга яроқсиз гўшт ортилган Cobalt тўхтатиб қолинди — видео

Тошкентнинг Чилонзор туманида Қорақалпоғистондан номаълум ҳайвон гўштини олиб келган Cobalt тўхтатилди. Бу ҳақда Bu kun информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, Cobalt ҳайдовчиси 600 килограммга яқин суягидан ажратилган номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган бўлган. Текширув давомида гўштнинг ҳеч қандай ҳужжати йўқлиги маълум бўлган.

Ҳайдовчининг айтишича, мижоз унга гўштни ортиб юборган ва Тошкентда бошқа бир машина ундан қабул қилиб олиши керак бўлган.

«Гўштлигини билдим, лекин ниманинг гўшти эканини билмайман. Сергелининг ‘бетонкаси’да турсам, ўзлари олиб кетишларини айтди», — дейди ҳайдовчи. Берунийдан Тошкентгача олиб келинган гўшт учун 1 миллион сўм йўлкира беришган.

Эти суягидан ажратилган гўштларда лаборатория хулосаси учун намуналар олинган ва улар 10 кун давомида текширилади.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозорида 188 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг савдосига чек қўйилганди. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилган.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди