Туркиядаги шахтада юз берган портлаш иши бўйича 25 киши ҳибсга олинди
Туркия шимолияда шахтада юз берган портлаш бўйича гумон қилинган 25 киши қамоққа олинди, деб хабар беради NTV.

Амасра шаҳри ҳудудида жойлашган шахтадаги портлаш 14 октябрь куни 300 метр чуқурликда юз берганди. Бу вақт шахтада 110 киши ишлаётган бўлган. Бартин губернатори Нуртаж Арслоннинг маълум қилишича, 14 нафар кончини шахтадан чиқариб олишга муваффақ бўлинган, яна камида 49 киши ер остига қамалиб қолган. Портлаш сабаблари маълум эмас. Фожиа оқибатида 41 киши ҳалок бўлганди.
«Бартин бош прокуратурасининг маълум қилишича, Амасре шахтасида юз берган портлаш билан боғлиқ гумондор 25 кишининг ҳибсга олиниши бўйича ордер берилди. Улар тергов қилинмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етгани, Мексикадаги газ қувурида кучли портлаш содир бўлгани, Беларуснинг Италиядаги элчихонасида портлаш юз бергани тўғрисида хабарлар берилганди.