Бугун оқшоми. Триллион сўмга ер ижарага олган ҳоким, Ўзбекистонга келадиган Германия ташқи ишлар вазири, Филиппинга ёпирилган тўфон

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Тошкент вилоятида ҳоким 1 триллион сўмга ер ижарага олди

Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев 1 триллион сўмга ер олганини онлайн аукцион тизимининг ишлашини ўз кўзи билан кўриш учун тажриба тариқасида амалга оширгани билан изоҳлаган эди. Маълум бўлишича, ҳоким қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Animal Service MCHJ корхонасини ташкил этган ва унинг таъсисчилигидан кетмаган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Шунингдек, сентябрь-октябрь ойларида қатор вилоятларда 1378 нафар давлат хизматчиси (138 нафари ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари, 148 нафари давлат банклари бошқарувчиси ва уларнинг ўринбосарлари, 1092 нафари ҳоким ёрдамчилари) давлат хизмати билан бирга (раҳбар ёки таъсисчи сифатида) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.

Давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишларда эса ҳудудларда давлат ташкилотларининг мансабдор шахслари ва уларнинг яқин қариндошларига тегишли корхоналар давлат харидларида иштирок этиб, ғолиб бўлгани ойдинлашган.

Самарқандда Lacetti тўрт нафар пиёдани уриб юборди

Самарқанд вилояти Ургут тумани «Гўс» маҳалласида 25 октябрь куни соат 22:30 ларда Lacetti ҳайдовчиси йўлда ҳаракатланаётган 4 нафар пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида улардан икки нафари туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган, қолган икки киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди. Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
  • меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
  • меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
  • меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
  • ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.
  • Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди. Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

  • 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
  • «Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
  • Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
  • одам савдосидан жабрланганла

Қозоғистонда ўзбекистонлик йигит ўзганинг Lexus’ини миниб қочди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги автомобиль ювиш шохобчаларидан бирида маст ҳолдаги 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўзганинг Lexus LX 570 машинасини олиб қочиб, шаҳарни билмаслиги оқибатида қабристонга кириб қолган ва қабрлар аатрофидаги тўсиқлардан бирига урилган. Ҳайдовчи ёки атрофдаги қабрларга шикаст етмаган, 34,5 минг долларлик машинадан ташқари. Буни пайқаб қолган қабристон қоровуллари полицияга хабар берган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.

Фото: «Polisia.kz»

Ўзбекистондаги шифохоналарга талабаларни ишга олишга рухсат берилди

Ўзбекистонда 1 ноябрдан шифохоналардаги вакант лавозимларга талабаларни ишга жойлаштиришга рухсат берилади. Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкмасининг тегишли қарори билан Ўзбекистондаги шифохоналарга талабалар, магистрлар ва клиник ординаторларни ишга олиш амалиёти йўлга қўйилади. Бу тизим 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида синов тариқасида бошланган бўлса, 1 ноябрдан республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий қилинади. Ишга олинган бакалавр битирувчиларига малакали шифокорлар бириктирилади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 30 октябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистонга уч кунлик сафарини бошлайди. Маълум қилинишича Бербок хоним дастлаб Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан, сўнгра Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан музокаралар ўтказади. Унинг дастуридан Ўзбекистондаги немис таълим марказига ва Германия қўллаб-қувватлови остида Самарқандда қурилган ирригация тизимларини кўздан кечириш ҳам ўрин олган.

Фото: AP Photo

Дунёда нима гап?

Филиппинга ёпирилган тўфон оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Филиппинга ёпирилган Nalgae тайфуни оқибатида 72 киши ҳалок бўлди. Қайд этилишича, тайфун сабаб 12,1 минг одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, уларнинг бир қисми 113 та эвакуация марказига жойлаштирилган.

Фото: Reuters

Офат 71 та йўл, 16 та кўприк ва 58 та денгиз портига шикаст етказган. Шунингдек, 12 та шаҳар ва муниципалитетда электр энергияси таъминоти борасида узилишлар бошланган, иккита аҳоли пунктида — сув таъминоти узилган. 425 та аҳоли пунктидаги ўқув муассасасаларида дарслар тўхтатилган.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото