«Чотқол»даги фотоқопқонга ноёб Тянь-Шань қўнғир айиғи тушиб қолди

Тошкент вилоятидаги Чотқол қўриқхонасида Тянь-Шань қўнғир айиғи фотоқопқонга тушиб қолди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Теlegram

Қайд этилишича, қўнғир айиқ Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг «Қизил рўйхати» ва Ўзбекистон «Қизил китоби» га киритилган.

Тянь-Шань қўнғир айиғи мамлакатда муҳофазага олинган ноёб ҳайвонлардан бири бўлиб, заиф, мозаик тарқалган кенжа тур ҳисобланади.

Шунингдек, қўнғир айиқнинг кўриш қобилияти яхши бўлмасада, ҳид билиш ва эшитиш қобилияти кучли ривожланган. Дарахт танаси ва йирик буталарга ишқаланиб, ҳидини қолдиради. Бу белгилар бошқа айиқлар билан вужудга келиши мумкин бўлган ҳудудий низоларнинг олдини олади.

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида олинган видеотасвирда ҳам шу ҳолатларни кўриш мумкин.

Аввалроқ Бухородаги қўриқхонада ўрнатилган фотоқопқонга ноёб турдаги отлар тушиб қолгани, «Қизилқум» қўриқхонасида йўқ бўлиб кетаётган Ўрта Осиё қундузи тасвирга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонлар сони 21 тага кўпайганди. Мутахассиснинг маълум қилишича, янги таҳрирдаги ҳайвонот олами бўйича «Қизил китоб»нинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари рўйхатида 209 та тур мавжуд. Таъкидланишича, шу рўйхатга яна 21 та тур қўшимча равишда киритилди ва 12 та турнинг мақоми ўзгартирилган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди