«Фақат кучлилар хатосини тан олади». Алишер Қодиров украиналик журналистнинг кечирим сўрагани ҳақида

Украиналик журналист Дмитрий Гордон Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилаётгани ҳақида айтганида хато қилганини тан олганди. «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров ўзининг Telegramʼдаги канали орқали ҳолатга изоҳ берди.

Фото: «Миллий тикланиш» демократик партияси

«Афсуски, хатолар — миллионлаб айбсиз инсонларни азоблаябди. Бу жуда ачинарли. Фақат кучлилар хатосини тан олади ва узр сўрайди. Дўст Украинага тезроқ тинчлик қайтишини тилаймиз», — деб ёзади Алишер Қодиров.

Украиналик журналист Ўзбекистон ҳудудида Россия армияси учун Эрон дронлари йиғилаётганини айтиб, бизнесмен Леонид Невзлиндан Исроил Ўзбекистонга зарба бериши мумкинми дея сўраганди. Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси мазкур хабарни рад этган.

«Миллий тикланиш» партияси раиси украиналик журналист Дмитрий Гордон Ўзбекистон ҳақидаги гаплари учун кечирим сўраши кераклигини таъкидлаган. Ўз навбатида Ўзбекистон ТИВ Украина ҳукуматидан мамлакатга нисбатан асоссиз маълумотлар тарқатилганига чора кўришни сўраган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди