Фарғонада ички ишлар ходимлари кийимида видео суратга олган тиктокерлар жазоланди

Фарғонада ички ишлар ходимлари кийимида видео суратга олган тиктокерлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ёшлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кийимида видео суратга олиб, уни TikTok платформасига жойлаштирган ва шу орқали машҳурликка эришмоқчи бўлган.

Видеолардан бирида йўл-патруль хизмати ходими кийимидаги йигит автомобилида ҳаракатланиб келаётган қизни тўхтатади ва унга гап отади. Оқибатда икки йигит ва қиз узр сўраб, бундай видеоларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатганидан афсусдалигини билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209 прим 1-моддаси (формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим қилинди. Суд эса уларнинг ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди