Германия кўмагида Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг туристик салоҳияти ривожлантирилади

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 25 октябрь куни «Ҳудудларни комплекс ривожлантириш асосида Қашқадарё вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш: муаммолар ва истиқболлар» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги 

Маълум қилинишича, давра суҳбати Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Олий Мажлис Сенатининг Халқаро алоқалар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган.

Тадбирда Олий Мажлиси Сенати аъзолари, қатор тегишли вазирликлар ва маҳаллий ҳокимлик раҳбарлари, мутахассислар, маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, илмий ва академик доира ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги 

Халқаро давра суҳбатининг асосий мақсади вилоятни комплекс ривожлантириш доирасида туризм салоҳиятини рўёбга чиқариш, жумладан, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг «Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий ислоҳотлар ва барқарор иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси кўмагида ишлаб чиқилган Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг мастер-режаларини халқаро ва маҳаллий ташкилотлар иштирокида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда сўнгги йилларда иқтисодиётнинг стратегик соҳасига айланган туризм соҳаси пандемия даврида энг кўп зарар кўрганини таъкидладилар. Шунингдек, соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан солиқ имтиёзлари, преференциялар бериш, соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилганини ҳам қайд этди.

Бундан ташқари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан биргаликда ишлаб чиқилган Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг стратегик мастер-режалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мастер-режаларни амалга оширишга маҳаллий вазирлик ва идоралар билан бирга халқаро ташкилотлар ва молия ташкилотларини жалб қилиш имкониятлари, уларнинг иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

Учрашув давомида иштирокчилар ҳудуд учун транспорт, алоқа ва туризм инфратузилмасининг етарли даражада ривожланмаганлиги, уларнинг халқаро стандартларга мос келмаслиги, туризм корхоналарида кадрлар малакасининг етарли эмаслиги каби долзарб муаммоларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилдилар. Қолаверса, халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамда маърузачилар томонидан туристик ва транспорт хизматларини кўрсатиш жараёнларига ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий қилиш бўйича фикр алмашилди.

Тадбир якунлари бўйича ҳудудларни комплекс ривожлантириш асосида вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди