Киев ва Москва ўзаро асир алмашди

Россия ва Украина ўртасида 29 октябрь куни асирлар алмашинувининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда аннекция қилинган ДНР раҳбари Денис Пушилин хабар берди.

«Бугун Киев билан 50 га 50 форматидаги яна бир алмашинув амалга оширилмоқда. Биз уларга асосан Украина ҳарбийларини берамиз. 50 нафар зобитимиз озод этилади. Улар орасида Донецкдан етти нафар, Луганскдан икки нафар киши бор», — деди Пушилин.

Мазкур асирлар алмашинуви кейинчалик Россия Мудофаа вазирлиги ва Украина президенти девони томонидан тасдиқланган.

Хусусан, Мудофаа вазирлиги «асирликда ўлим хавфи остида қолган» 50 нафар ҳарбий хизматчи Россияга қайтарилганини маълум қилди.

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермакнинг айтишича, озод этилган украиналиклар орасида «Азов» жангчилари, Мариуполь ва «Азовстал» ҳимоячилари ва Чернобиль зонасида асирга олинган айрим аскарлар бор.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Денис Пушилин асирлар алмашинуви ҳақида 17 октябрь куни хабар берган. Ўшанда 108 аёл-ҳарбий хизматчи Украинага, 80 нафар денгизчи эса Россияга қайтган.

Шунингдек, Саудия Арабистони воситачилигида ўтказилган алмашинув доирасида Украина томонида жанг қилган ва руслар томонидан асирга олинган 10 нафар хорижлик ҳам озод этилди. Улар орасида ДНРда ўлимга ҳукм қилинган икки британиялик ва бир марокашлик ҳам бўлган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди