Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра сафарлари борасидаги фирибгарликлардан огоҳлантирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишларига муносабат билдирди.

Фото: Мусулмонлар идораси ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида махсус ҳисобварақлар очилган банкнинг барча ҳудудий филиалларида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган. Шу боис, Ҳаж ва Умра сафарлари тўловлари фақат банк орқали амалга оширилади. Ҳеч бир фуқаро ёки мансабдор шахс муборак сафарларга оид маблағларни қабул қилиш ваколатига эга эмас.

«Афсуски, айрим шахслар мўмин-мусулмонлар ишончини суистеъмол қилиб, умра амалини ният қилган ҳамюртларимизнинг пулларини алдов йўли билан олиб, ўзининг шахсий мақсадлари йўлида ўзлаштириб юборгани аччиқ ҳақиқат ва бундан барча огоҳ бўлиши лозим», дейилади муносабатда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг тайёр рўйхати асосида Умра ибодатини амалга оширади. Яъни зиёратчиларга виза олиш, уларни кузатиш ва кутиб олиш, Саудия Арабистонида ибодат ва зиёратларини ташкил этиш каби вазифалар билан шуғулланади. Бунгача бўлган жараёнлар, яъни Умра навбатини юритиш ва фуқаролардан тўловларни қабул қилиш Диний идора ваколатига кирмайди.

«Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирор чиқиш қилишдан олдин мавзуни яхшилаб ўрганишни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номини унинг ваколатига кирмайдиган ишлар билан боғлаб тармоқларда тарқатиб, ташкилот шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига путур етказадиган ахборот тарқатишдан эҳтиёт бўлишни сўраймиз», дея қайд этилади хабарда.

Маълумот учун, Умра зиёратчилари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тўғридан-тўғри рейслар ҳар куни Саудия Арабистонига амалга оширилмоқда. Йил якунига қадар кузги мавсум доирасида 30 минг нафарга яқин фуқаро муборак ибодатни амалга ошириши режалаштирилган.

Аввалроқ Андижонда фуқаро Умрага бормоқчи бўлганларни 1,4 миллиард сўмга «ухлатгани», ўзбекистонликлар учун йиллик Ҳаж ва Умра квоталари оширилиши, Ўзбекистонда президентдан рухсат сўрамасдан Умра зиёратини амалга оширган ҳоким борлиги маълум бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Медиа, Янгиликлар14:51 | 27.11.22
Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди