Ўзбекистон ва Тожикистон «Бекобод» чегара ўтказиш пункти фаолиятини қайта тиклайди

Ўзбекистон ва Тожикистон «Бекобод» чегара ўтказиш пункти фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда Ховар нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкентда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов мамлакатлар ўртасидаги божхона ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.

Томонлар Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Бекобод» назорат-ўтказиш пункти фаолиятини янгилашга келишиб олган. Унда трафикни қабул қилиш ўтказувчанлигини ошириш зарурлиги қайд этилган. Ўтиш пункти Тожикистоннинг Сўғд вилоятининг Спитамен туманида жойлашган. У орқали Тошкент вилоятига бориш мумкин.

Шунингдек, томонлар икки давлатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирган. Товар ва маҳсулотларни ташишда божхона хизматларининг самарали фаолиятини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар билдирилган.

Йиғилишда божхона кўригидан ўтиш тартибини тезлаштириш, чегара пунктларида автотранспорт воситаларининг тўсиб қўйилишининг олдини олиш масаласи ҳам кўтарилган.

Аввалроқ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида чегара бўйича протокол имзолангани хабар берилганди. Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган иккита қишлоқ расмий равишда Қозоғистонга ўтгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қирғизистон Парламентида қирғиз-ўзбек чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтириш таклиф қилинганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди