Ўзбекистонда ноябрь ойи бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 30 октябрь—2 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат 30 октябрь ва 2 ноябрь кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража; 31 октябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража; 1 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 14-19 даража; Устюртда 30 октябрь ва 2 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража; 31 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража; 1 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 октябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 октябрь — 1 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 2 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат 30 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража; 31 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража; 1 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража; 2 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража; Навоий вилоятининг шимолида 30 октябрь ва 2 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 9-14 даража; 31 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража; 1 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 октябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 31 октябрь—1 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 2 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 30 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 10-15 даража; 31 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража; 1 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 16-21 даража; 2 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 октябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 31 октябрь — 1 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 2 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 30-31 октябрда Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат 30 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража; 31 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража; 1 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража; 2 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30-31 октябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 1 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 2 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат 30 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража; 31 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража; 1 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража; 2 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 30-31 октябрь ва 2 ноябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 30-31 октябрда баъзи жойларда кучли бўлади. 1 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 30-31 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ, 1 ноябрда 7-12 даража илиқ болади.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди