Қашқадарёда ёниб кетган Lacetti йўловчиларининг аҳволи тўғрисида маълумот берилди

Қайшқадарёда иккита Lacetti иштирокидаги ЙТҲ оқибатида автомобиллардан бири ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. «Замон» информацион дастурида жабрланганларнинг аҳволи бўйича қўшимча маълумот берилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 26 октябрь куни соат 11:20 ларда ҳайдовчи Т.Д. бошқарувидаги Lacetti Қарши—Муборак йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётиб, қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган Т.Т. бошқарувида бўлган бошқа бир Lacetti билан тўқнашув содир этган.

Йўл-транспорт ходисаси оқибатида қисқа туташув содир бўлиб, Т.Т. бошқарувидаги Lacetti’да ёнғин чиққан. ЙТҲ оқибатида Lacetti русумли автомобиль салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаролар У.А. ҳамда Б.С. тан жароҳати олиб, Муборак тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

«Иккита беморимиз оғир аҳволда келгани сабабли реанимация бўлимига жойлаштирилган. Беморларимиздан бирига жаррохлик амалиёти орқали ёрдам кўрсатилди, ҳозирда аҳволи барқарор. Жабрланганлар орасида ўлим кузатилгани йўқ», — дейди Муборак тумани шифохонаси ходими.

Аввалроқ Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учрагани, Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди