The Investor журналининг битта сони Ўзбекистонга бағишланади

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов 27 октябрь куни The Investor нашрининг таҳририят директори Леандро Словински билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев бошчилигида туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги туристик объектлар ҳамда уларнинг имкониятлари, ривожланаётган истиқболли йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Вазирнинг соҳавий бизнес вакилларига яратилган шароитлар ва мавжуд имтиёзлар ҳамда инвесторлар учун қизиқ бўлган бошқа маълумотлари Леандро Словинскида катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Леандро Словински, ўз ўрнида, Ўзбекистонда турли соҳалар, жумладан, туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, мамлакатнинг инвесторлар учун жозибали жиҳатлари кўплигини таъкидлади. У мамлакатни минтақанинг энг жозибадор инвестицион йўналишлардан бирига айлантириш бўйича ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини маълум қилиб, қўлланманинг бир сонини Ўзбекистонга бағишлашга қизиқиш билдирди ва шунга доир таклифларини илгари сурди.

Учрашув якунига кўра, томонлар муайян мавзулар бўйича ўзаро маълумот алмашишга, интервьюлар ташкил қилиш ва Ўзбекистоннинг ижобий имижи йўлида хизмат қилувчи тарғибот кампанияларини ўтказишга келишиб олди.

Таъкидлаш жоизки, The Investor қўлланмаси Греция, Аргентина, БАА, Малайзия ва Уругвай каби қатор давлатларнинг инвестицион жозибадорлик тарғиботига бағишланган.

Маълумот учун, The Investor — ривожланаётган бозорларда бизнес ва турмуш тарзи (lifestyle), жаҳон бизнес раҳбарларининг фикрлари ҳамда глобал иқтисодиётнинг келажагини шакллантираётган компаниялар, тенденциялар ва жамият ҳақидаги тушунчаларни ўз ичига олувчи кенг қамровли қўлланма. Журнал Beyond Investments Group етакчи консалтинг компанияси томонидан 84 минг нусхада чоп этилади.

Beyond Investments Group томонидан 2007 йилдан буён дунёнинг 48 мамлакатида 165 мингдан иборат инвесторлар тармоғи яратилган. Қўлланма ўқувчиларининг 76 фоизи юқори лавозимларда фаолият юритувчи шахслар ҳисобланади. Компания йилига 100 дан зиёд шерикчилик тадбирлари ўтказади.

Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли